Жамият

Шаҳрисабз маркази хавф остида турган объектлар рўйхатига киритилди

© ЮНЕСКОШаҳрисабз шаҳри тарихий қисми
Шаҳрисабз шаҳри тарихий қисми - Sputnik Ўзбекистон
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси 13 июлдаги йиғилишида Қашқадарё вилоятида жойлашган Шаҳрисабзнинг тарихий марказини хавф остида турган объектлар рўйхатига киритди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон қўмитаси 40 сессиясида меҳмонхона ва бошқа биноларнинг қурилиши Шаҳрисабзнинг тарихий қиёфасига салбий таъсир кўрсатганлиги боис, шаҳар марказини хавф остида турган объектлар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар қилинади қўмита расмий сайтида.

Бу қарор, мутахассисларни туман сайёҳлик инфрақурилмаси масаласи бўйича жиддий ташвишга қўйди. Чунки шаҳарда жаҳон маданияти сирасига кирувчи обидалар қад ростлаган.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни қўриқлаш кенгаши (ИКОМОС) ўзаро ҳамкорликда Шаҳрисабзга миссия уюштиради. Улар вазиятни ўнглаш ва зарар миқдорини қайд этиш учун зарур чора-тадбирларни кўришади.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессияси Истанбулда ўз ишини давом эттирмоқда. У 20 июлда тугайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала