Ҳиндлар Трампга кўк чой совға қилди ва "ақлингизни тозалаб олинг" деб тилак билдирди

© Sputnik / Никита Шохов / Медиабанкка ўтишАҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг ТЕ-А-МЕ компанияси "идрокини тозалаб олиши" учун бир АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга бир партия кўк чойни совға тарзида йўллаган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг чой ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири жанжалкаш сиёсатчи, ўзининг қарама-қарши чиқишлари билан машҳур миллиардер Дональд Трампни кўк чой ёрдамида ўзгартирмоқчи, деб хабар қилган РИА Новости.

"Дональд Трамп бутун дунёни — мексикаликларни, мусулмонларни, яҳудийларни, қоратанлиларни, аёлларни, иммигрантларни, гейларни, демократларни ва ҳатто, жин урсин, республикачиларнинг ўзларини ҳам нотинчлантирди. Биз уни тўхтата олмаймиз, аммо, балки, биз уни ўзгартира олармиз?", — дейилади компаниянинг YouTube да жойлаштирилган видеоролигида.

Шов-шувли чиқишлари, қарама-қарши фикрлари ва жанжалкашлиги билан машҳур сиёсатчини компания кўк чой ёрдамида ўзгартирмоқчи. Олти минг дона пакетчали чой бугун эрталаб миллиардернинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи жойлашган Trump Tower биносига юборилган.

Миллиардер Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Дональд Трампнинг энг ёрқин иборалари
"Қадрли жаноб Трамп, Ҳиндистондан намасте, бизлар сизга кўп-кўп табиий кўк чой юбормоқдамиз. У зарарли радикаллардан ҳимоялайди, идрок ва танани тозалашга ҳамда соғлиқ балансини тиклашга ёрдам беради. Кўк чой одамни ақллироқ қилиши ҳам исботланган. Илтимос, жаноб Трамп, чой ичинг. Ўзингиз, Америка ва бутун дунё учун", — дейилади мактубда.

Трамп Ҳиндистондан юборилган совғани қабул қилган-қилмагани роликда айтилмаган.

Янгиликлар лентаси
0