Консул: Ниццада бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ

© REUTERS / Eric GaillardНиццадаги теракт
Ниццадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ниццадаги фожеа юзасидан Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот олмоқчи бўлсангиз - элчихонага мурожаат қилинг.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ниццадаги терактда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, лекин элчихона Франция қутқарув хизматлари билан доимий алоқада бўлиб ушбу маълумотни аниқламоқда, деб хабар беришди Париждаги Ўзбекистон элчихонасида.

“Биз ҳозир Франциянинг ҳукумат органлари билан алоқада бўлиб қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлган ёки йўқлигини аниқламоқдамиз. Маълумот керак бўлган Ўзбекистон фуқаролари элчихонанинг консуллик бўлимга мурожаат қилиши мумкин”, — дейишди элчихонада.

Эслатиб ўтамиз, кеча пайшанба куни кечқурун, Ниццадаги Англия қирғоғида террорчи юк автомобилини мушакбозликни томоша қилишга жамланган одамлар устига ҳайдаган. Фожеада  84 киши қурбони бўлган эди.

Ниццадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Франция яна мотамда: Ниццадаги мудҳиш теракт туфайли 84 киши ҳалок бўлди

Гувоҳлар айтишига қараганда, юк автомобили икки километр давомида зиг-загсимон юриб одамларни босган. Ундан ташқари террорчи одамларга қарата ўқ отган. Полиция уни йўқ қилган. 

Бугунги кунда террорчилик хавфи Францияда энг юқори даражаги чиқарилган.  Бутун дунё аҳолиси ижтимоий тармоқлар орқали Ницца қирғоғида юз берган фожеага ўз ҳамдардлигини билдирмоқда. Twitterда #PrayForNice хэштеги биринчи ўринга кўтарилган.

Янгиликлар лентаси
0