Дэвис кубогининг бириничи куни: Ўзбекистон - Хитой 1:1

Oбуна бўлиш
Дэвис кубогининг биринчи куни Ўзбекистонлик теннисчилар ўз майдонида Хитой терма жамоасини кутиб олмоқда. Бўлиб ўтган икки ўйин натижасида ҳисоб 1:1.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Дэвис кубогининг иккинчи раунди доирасида Ўзбекистон ва Хитой жамоалари орасида бўлиб ўтган учрашувлар ҳозирча дуранг ҳисоб билан якунланди, бу ҳақда турнир саҳифасида хабар берилган.    

Биринчи жангда Фаррух Дўстов ва Зе Жанглар учрашди. Ўйин бошида Фаррух Дўстов 6:1 ҳисоб билан устунлик қилди. Кейинчалик уч раундда Ўзбекистонлик спортчи 4:6, 4:6, 2:6 ҳисобида ютқизди.

Иккинчи жангда Ўзбекистон жамоаси етакчиси Деним Истомин уч раундда Ди Ву устидан 6:4, 6:4, 6:2 ҳисобда ғалаба қозонди.

Шанба куни жуфтликлар орасида мусобақа бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан Денис Истомин ва Фаррух Дўстовлар Гонг Мао-Ксин ва Ли Же билан беллашади. Ўйин соат 10:00 да бошланиши белгиланган.

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон Хитой жамоалари 8 марта учрашишган. Учрашувлардан 5 таси Ўзбекистон ғалабаси билан тугаган.

Янгиликлар лентаси
0