Ҳодисалар

Туркияда қўрқинчли тун: 60 қурбон, исёнчиларнинг ердан ва кўкдан ҳужуми

© REUTERS / /Murad SezerПопытка государственного переворота в Турции
Попытка государственного переворота в Турции - Sputnik Ўзбекистон
16 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар ҳукуматни эгаллаб олишга ҳаракат қилди. Улар ҳарбий вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштиришди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Тунда Истамбулда бўлиб ўтган давлат тўнтарилиши муваффақиятсизлик билан якунланди. Туркия президенти телеэфир орқали ушбу исённи бостиришга муваффақ бўлганини хабар қилди.

Бўлиб ўтган воқеалар натижасида 60 киши қурбон бўлди, улардан 17 киши полиция ходимлари бўлиб улар исёнчиларга қаршилик кўрсатиш вақти қурбон бўлган.

Тонг соат 6 да Истамбулдаги Отатурк номли халқаро аэропорт фаолияти қайта тикланди. Хавфсизлик сабабларига кўра, Босфор кўрфази нефт ташувчи танкерлар учун вақтинча ёпиқлигича қолмоқда. Истамбул ва Анқаранинг баъзи жойларида отишма эшитилмоқда.

Турция байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Туркия Бош штаби ҳукуматни қўлга олганини эълон қилди

Туркия Бош вазири Бинали Йылдырым Туркия ўз осмонини барча турдаги учувчи объектлар учун ёпганини эълон қилди. "Бизнинг рухсатимиз осмонга кўтарилган барча учувчи жисмларни уриб туширамиз" – деди Йылдырым.

Президент саройига бўлган ҳужумда 130 ҳарбий ҳибсга олинган, 13 аскар ва 1 генерал ўлдирилган. 

Туркия президенти Тоййип Эрдўғон исёнчилар режаси амалга ошмаганини, давлат тўнтириши уюштирмоқчи бўлган шахслар жазоланишини ва “мамлакат босқинчилар қўлига тушиб қолмаслигини хабар қилди”.

Эрдўғон давлат тўнтарилишига уринишда қочқин мухолифатчи Фейтуллаха Гюлен номи билан боғлади. Унинг сўзларига қараганда, Эгей денгизи бўйида жойлашган меҳмонхона бомбардимон қилинган, лекин президент у ердан олдинроқ чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Давлат телеканали ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган. Исёнчилар CNN Turk, ҳамда “Хурриет” нашрларига ҳам ҳужум уюштирилган. Улар маҳаллий телеканаллар орқали хабар тарқатишга  уринишган.

Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Эрдўғон Туркия халқидан қўзғолонни бартараф қилишда ёрдам сўради

Тунда Истамбул марказидаги Тақсим майдонида, аэропорт атрофида отишма ва портлашлар эшитилди. Истамбул тез ёрдам хизмати хабарига кўра, тунда шаҳар касалхоналарига 150 дан ортиқ яраланганлар олиб келинган.

Анқарада ҳам, мамлакат парламенти биноси Исёнчи ҳарбийлар томонидан бомбардимон қилиниши натижасида 12 киши оғир жароҳатлар олганлиги хабар берилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга кўра, исёнда қатнашган 750 ҳарбий ҳибсга олинган ва унвонларидан маҳрум қилинган, улар орасида 5 генерал ва 29 полковник бор.

Анқарага ҳужум уюштирган ҳарбий вертолет уриб туширилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала