"Ислом давлати" Ниццадаги теракт учун жавобгарликни олди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишНицца қурбонлари хотирасига гуллар
Ницца қурбонлари хотирасига гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Париж прокуратураси НИццадаги терактни амалга оширган террорчи - асли Тунислик бўлган маҳаллий фуқаро 31 ёшли Мохамед Лахуайедж Бухлел эканлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи Ниццадаги теракт учун жавобгарликни олди, РИА Новости "Ал-Жазира" телеканали хабарига асосан.

ОАВ хабарига кўра, террорчилар бу ҳақида ўз аммавий ахборот воситалари орқали хабар берган.

Чоршанба кечқурун Ниццада террорчи бошқарувида бўлган юк машинаси мушакбозликни томоша қилиш учун тўпланган одамларни босиб кетган. Гувоҳлар айтишига қараганда, юк автомобили икки километр давомида 60-70 км/соат тезликда зиг-загсимон ҳаракат қилиб одамларни босиб кетган. 84 киши фожеа қурбонига айланган.

Террорчини полиция йўқ қилган.Париж прокуратураси Ниццадаги терактни амалга оширган террорчи — асли Тунислик бўлган маҳаллий фуқаро, 31 ёшли Мохамед Лахуайедж Бухлел эканлигини тасдиқлаган.

Янгиликлар лентаси
0