Дунёда

Туркия: АҚШ энди бизга дўст эмас

© REUTERS / /Umit BektasПремьер-министр Турции Бинали Йылдырым
Премьер-министр Турции Бинали Йылдырым - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда судланган мухолифатчи - Фатхуллах Гюленни яшираётган мамлакат Анқарага дўст эмас, деди Туркия бош вазири Бинали Йылдырым.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik.Туркияда тунда бўлиб ўтган ҳарбий исёндан кейин мамлакат бош вазири Бинали Йылдырым журналистлар олдида АҚШ Туркияга энди дўст эмаслигини айтди, Sputnik Turkiye хабари асосида.

"Туркиядаги давлат тўнтарилишида айбдор террорчилар бошлиғини яшираётган мамлакат Туркиянинг дўсти эмас",- деди Туркия бош вазири Бинали Йылдырым матбуот анжуманида.

Туркия ҳукумати бўлиб ўтган давлат тўнтарилишига уринишда, Эрдўғонга мухолифатда бўлган "Хизмет" ислом ҳаракати айбдорлигига ишончи комил."Хизмет" 2013 йилдан бери Туркияда бир неча бор вазиятни издан чиқариш мақсадида турли бузғунчилик ишлари юритиб келган. Ушбу оқим Фатхуллах Гюлен томонидан бошқарилади.Гюленнинг ўзи АҚШнинг Пенсильвания штатида яшайди. Бир неча йилдан бери Анқара унинг экстрадиция қилинишини сўрамоқда, лекин АҚШ буни амалга оширгани йўқ.

Ундан ташқари Гюлен 2014 йилнинг декабрь ойида туркияда "паралел тизим" номли яшириш ташкилот ташкил қилиб, ушбу ташкилот мамлакат раҳбариятини кучсизлантиришга қаратилган фаолият юритиб келган.

Гюленнинг ўзи бўлса бўлиб ўтган воқеаларга алоқси йўқлигини таъкидламоқда. 

Энг сўнгги маълумотларга қараганда, тунги тўқнашувларда 161 киши қурбон бўлган, 1440 жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала