Дунёда

Туркия НАТО коалициясига Инжирлик авиабазасидан фойдаланишни таъқиқлади

Туркия ҳукумати АҚШ ва унинг иттифоқчиларига Инжирлик авиабазасидан фойдаланишни таъқиқлади.Хусусан, авиабаза ҳар томондан тўсилиб, электр таъминотидан узилди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik.Туркия ҳукумати АҚШ бошчилигидаги коалицияга Инжирлик авиабазасидан фойдаланишни таъқиқлади.Айни дамда авиабаза ҳар томондан тўсилган ва электр таъминотидан узилган.Авиабазадан ҳар қандай парвозлар амалга ошириш мутлақ таъқиқланган.

Инжирлик авиабазаси АҚШ, ГЕрмания, Буюк Британия, Қатар, Саудия АРабистони ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ИШИДга зарба буриш учун фойдаланилаётган эди.Туркиядаги АҚШ элчихонаси ўз фуқароларига Инжирлик авиабазаси электр таъминотидан узилганини ва то унинг фаолияти қайта тикланмангунича авиабазага яқинлашмасликни сўраган эди.

Премьер-министр Турции Бинали Йылдырым - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Туркия: АҚШ энди бизга дўст эмас

Туркияда бўлиб ўтган исёндан кейин, мамлакат бош вазири Бинали Йылдырым бундан буён АҚШ Туркияга дўст эмас, деб эълон қилган эди. Бунинг сабаби, Туркияда ҳукумати мамлкатда бўлиб ўтган ҳарбийлар исёнига "АҚШнинг ҳам ҳиссаси бор" деб ҳисобламоқда.

15 июл кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар томонидан ҳукуматни қўлга олишига уриниши бўлди. Туркия парламенти, президент саройи, Такқсим майдони ва яна бир неча бинолар бомбардимон қилинди. Туркия президенти Эрдўғон телеэфирдан қилган мурожаатидан сўнг минглаб фуқаролар кўча ва майдонларга чиқиб, ҳарбийларга тўсқинлик қилишди.

Попытка государственного переворота в Турции - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Туркияда қўрқинчли тун: 60 қурбон, исёнчиларнинг ердан ва кўкдан ҳужуми

Эрта тонгга қадар қўзғолон расмий ҳукуматга вафодор бўлган полиция, жандармерия ва минглаб оддий фуқароларнинг бевосита кўмаги ёрдамида бостирилди.Унга алоқадор бўлган ҳарбийлардан 2800 киши ҳибсга олинди. Бўлиб ўтган тўқнашувларда 161 киши қурбон бўлгани ва 1440 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала