Дунёда

Эрдўғон Туркия ҳаво ҳудудида патрул парвозларни амалга оширишга буйруқ берди

© Пресс-служба президента Украины / Фотобанкка ўтишТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Жумадан шанбага ўтар кечаси Туркия ҳукумати мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари амалга оширилгани ҳақида хабар қилган эди. Айни вақтда Туркия суди ҳарбий тўнтаришга алоқадор 99 кишини ҳибсга олган, 8 мингга яқин полициячилар ишдан четлатилган.

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия ҳаво ҳудудида патрул парвозларни амалга оширишга буйруқ берди, деб хабар қилган РИА Новости нашри.

Турция байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Туркия Бош штаби ҳукуматни қўлга олганини эълон қилди
Анадолу агентлиги хабарига кўра, назорат ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу парвозлар учун F-16 қирувчилари жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Туркия ҳукумати мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш ҳаракатлари амалга оширилгани ҳақида хабар қилган эди. Сал ўтиб, давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳарбий прокурор ва ювори лавозимда ишловчи 46 нафар зобит раҳбарлик қилгани маълум бўлди.

Айни вақтда бутун Туркия бўйлаб, исёнда гумон қилинган одамлар қамоққа олинмоқда. Туркия суди ҳарбий тўнтаришга алоқадор 99 кишини ҳибсга олган, 8 мингга яқин полициячилар ишдан четлатилган. Инжирлик базаси қўмондони ҳам қўлга олинган. АҚШ ОАВларининг ахборот беришича, у Америкадан бошпана сўраган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала