Дунёда

Олма-Отада рўй берган террорчилик актида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлган

© Sputnik / Фотобанкка ўтишОлма-Отадаги отишма
Олма-Отадаги отишма - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Ички ишлар вазири республика президенти Нурсултон Назарбоевга Олма-Отада ўтказилган махсус операция ва унинг оқибатлари ҳақида ҳисобот берди. Шу тариқа, ўтган тунда босқинчи яна битта жиноят содир этгани, ва Ўзбекистон фуқароси бу жиноят қурбонига айлангани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Қозоғистон Ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимов ва Қозоғистон Миллий хавфсизлиги қўмитаси раҳбари Владимир Жумаканов Қозоғистон президентига Олма-Отадаги теракт хронологиясини тақдим этишди. Шу тариқа, душанба куни отишма содир этган жиноятчи, тунда ҳам яна битта жиноятга қўл ургани ва бу сафар Ўзбекистон фуқароси унинг қурбонига айлангани маълум бўлди. Бу ҳақда "Новости Казахстана" АА хабар берган.

Олма-Отада полициячиларга қуролланган ҳужум уюштирилди - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қозоғистонда террорчилик хавфининг "қизил" даражаси эълон қилинди
ИИВ раҳбари сўзларига қараганда, ҳодиса маҳаллий вақт билан 03:52да рўй берган.

"Бу ҳодиса тунда рўй берган, гувоҳларимиз ҳам бор, босқинчи ўзбекистонлик аёл ўтирган такси ёнига бориб, ҳайдовчидан чироқни ёқишни сўраган. Киракаш бош тортгач, у шу ернинг ўзида тўппончадан ўт очган. Сўнгра автомобилни олиб қочган. Машинани ҳалок бўлган аёл билан бирга топдик", — дея баёнот берган вазир.

Шу тариқа вазир ўтган куни эрталаб рўй берган ҳодиса кетма-кетлигини тўлиқ баён этган. ИИВ маълумотига биноан, қўлга олинган гумондорларнинг бири террорчига ҳайдовчилик қилгани маълум бўлган. Гумондорнинг сўзларига кўра, террорчи уни тўппонча ёрдамида қўрқитиб, ўзини шаҳар бўйлаб олиб юришга мажбур қилган.

"Жиноятнинг иккинчи иштирокчиси ҳам ҳайдовчи экани маълум. Ҳозирда унинг босқинчиликка алоқадорлигини текширмоқдамиз. Қуроллар олиб қўйилган. Бу босқинчиликда иштирок этганларнинг барчаси қўлга олинган", — дея ҳисобот берган Қосимов.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала