Жамият

Мустақиллик байрами арафасида "тозалаш-антитеррор" тадбири бошланди

© Sputnik / Денис Петров / Фотобанкка ўтишҲуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими - Sputnik Ўзбекистон
Мустақилликнинг 25 йиллик шодиёнасини Ўзбекистон фуқролари халқ сайллари ва концертлар билан қарши олади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш эса республика ИИВ зиммасида.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Мустақиллик байрами арафасида бутун республика бўйлаб "Антитеррор-тозалаш" тадбирини ўтказмоқда.

"Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида бутун республика бўйлаб махсус гуруҳлар фаолият олиб боришади", — деб хабар қилди Спутник агентлигига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, байрамгача бўлган вақт оралиғида хусусий ва кўп қаватли уйлар, корхона ва ташкилотларга қарашли ертўлалар ва омборхоналар, дўконлар ҳамда оммавий сайллар ўтказиладиган ҳудудлар кўрикдан ўтказилади.

"Доимий ёки вақтинчалик рўйҳатдан ўтмаган хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда", — деб таъкидлади ИИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, "Тозалаш-антитеррор" тадбири бундан олдин Наврўз байрами арафасида ўтказилган бўлиб, тадбир давомида ИИВ ходимлари томонидан ноқонуний яшаб юрган 261 киши — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader