Маданият

Ғарбий Тянь-Шань ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди

© Sputnik / Борис Приходько / Фотобанкка ўтишҚирғизистондаги Тянь-Шань тоғ тизмаси
Қирғизистондаги Тянь-Шань тоғ тизмаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Ғарбий Тянь-Шань тоғларини бутунжаҳон меросига киритилиши борасида қўмитага ариза билан мурожаат қилган эди ва қўмита бу таклифни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ғарбий Тянь-Шань ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди, дея хабар берилган ташкилот расмий сайтида.

Жорий йилнинг 10-20 июль кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессияси ўтказилмоқда. Қўмита Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин бўлган 29 та табиат мўъжизаларини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Ғарбий Тянь-Шань тоғларини бутунжаҳон меросига киритилиши борасида қўмитага ариза билан мурожаат қилган эди ва қўмита бу таклифни маъқуллади.

Тянь-Шань Марказий Осиё тоғ тизими қисми бўлиб, дунёдаги энг йирик етти тоғ тизимидан бири ҳисобланади. Ғарбий Тянь-Шаннинг турли қисмлари баландлиги 700 метрдан 4503 метргачани ташкил этади.

Шаҳрисабз шаҳри тарихий қисми - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шаҳрисабз маркази хавф остида турган объектлар рўйхатига киритилди
Тянь-Шань тоғларидан ташқари яна бешта табиий объект: Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Шэньнунцзя ўрмон ҳудуди, Канададаги тош қотган Мистейкен Пойнт экоқўриқхонаси, Мексика ҳавзасидаги Ревилья-Хихедо архипелаги, Суданнинг Мековар оролларидаги «Санганеб» ва «Дунгонаб Бухтаси» миллий денгиз қўриқхонаси ҳам Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Шунингдек, рўйхатдан Чаддаги Эннеди платоси тоғ ландшафти ва Ироқдаги Месопатамия ботқоқлиги табиий-маданий объектлари ҳам ўрин олди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала