Россия ва Туркия ўртасида чартер авиарейслар 2016-йилда тикланмайди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Туркия ўртасида чартер авиарейслар тикланмаслиги ҳақида Россия туроператорлари уюшмаси(АТОР)нинг ижрочи директори Майя Ломидзе хабар қилган.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россия туроператорлари уюшмаси ижрочи директори Майя Ломидзе бу йил Россия ва Туркия ўртасида чартер авиарейслар тикланмаслигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашрда ёзилишича, 14 июл куни Россия ва Туркия делегациялари ўртасида учрашув ўтказилган. Музокаралар давомида томонлар курортларда сайёҳларнинг хавфсизлиги масаласини муҳокама қилганлар. Натижада икки давлат вакиллари Туркия сайёҳатчилар учун хавф туғдирадиган жойлар рўйхатини тақдим этиши лозим, деган хулосага келишган.

"Россия томонидан билдирилган талаблар ва бунга Туркиянинг муносабатини ишчи гуруҳ битта ҳужжатга жамлайди, муҳокама қилади ва ҳаётга татбиқ этади", — деб айтган Ломидзе.

Аёл шунингдек, Туркияда бўлиб ўтган ҳарбий исён туфайли айни вақтда Россия аҳолиси ўртасида Туркияга боришни хоҳловчилар сони кескин пасайганлигини қўшимча қилган.

Шу билан бирга, Ломидзе, Туркияга сайёҳлик йўлланмаларини харид қилганлар, сафардан воз кечиш ниятида эмаслиги ҳақида ҳам гапирган.

Янгиликлар лентаси
0