Дунёда

Эрдўғон исён оқшомида нима учун халққа смартфон орқали мурожаат қилганини айтди

© REUTERS / HUSEYIN ALDEMIRТуркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишди
Туркияда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишди - Sputnik Ўзбекистон
Туркиядаги ҳокимият армия томонидан қўлга олингани эълон қилинганидан сўнг, мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон смартфондаги Facetime сервиси орқали халқ билан алоқага чиқиб, ҳали ҳам Туркия Қуролли кучларининг бош қўмондони эканини маълум қилиб, одамларни майдонларга чиқишга чақирган эди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Туркия президенти исён рўй берган тунда халққа нима учун смартфон орқали мурожаат қилгани сабабини айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мен телевидения, ОАВ ходимларини таклиф қилиб, барча турк аҳлига ойнаи-жаҳон орқали мурожаат қилмоқчи эдим, аммо, одамлар ўз уйларида миллий телекомпаниялар трансляциясини томоша қила олмасдилар. Шу боис, "Б" планга ўтишга мажбур бўлдик — биз смартфонлар ва бир қатор хусусий телеканаллардан фойдаландик", — деган Туркия президенти CNN телеканалига берган интервьюсида.

Эрдўғон шунингдек, агар ўша тунда оилавий ҳордиқ олаётган Мармарис шаҳрида ўн дақиқа ушланиб қолганида, исёнчилар томонидан ўлдирилган ёки асир олинган бўлишини айтган.

Туркияда ҳарбий исён 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси рўй берган. Ҳарбийлар вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштиришган. Туркия ТИВ маълумотига кўра, давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари оқибатида 290 киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader