Жамият

Ўзбекистон автомобил саноати - 20 йил муборак!

© Autowp.ruИнтерьер Дэу Нексия
Интерьер Дэу Нексия - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik мухбирлари, маҳаллий автосаноатнинг мақтов ва ютуқларини яна бир бор санаб ўтиш ўрнига, автомобиллар оддий фуқаролар ҳаётини қандай ўзгартирганини билишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун улар маҳаллий автосаноатнинг харидорлари билан суҳбатда бўлишди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон автомобил саноати ўзининг юбилейини нишонламоқда – 20 йил аввал, 1996 йилнинг мартида Асакадан биринчи автомобиллар чиқа бошлади.

Ўтган йиллар давомида маҳллий автомобил саноати ўзгариш, коррупция можаролари, ўсиш ва тушиш босқичларини босиб ўтди. Автосаноат – аҳолининг чин муҳаббатидан нафратигача бўлган қарама-қарши ҳис туйғуларини уйғотувчи соҳа бўлганлиги учун, энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланди.

Sputnik мухбирлари, маҳаллий автосаноатнинг мақтов ва ютуқларини яна бир бор санаб  ўтиш ўрнига, автомобиллар оддий фуқаролар ҳаётини қандай ўзгартирганини билишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун улар маҳаллий автосаноатнинг харидорлари билан суҳбатда бўлишди.

Автомобиллар парковкаси - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда энг бозори чаққон и/б автомобиллар эълон қилинди

Менинг бўлка ноним

1996 йилда Асака автомобил заводидан чиққан биринчи автомобил бу Дамас бўлди. Ташқи кўринишидан бўлка нонга ўхшаш бўлгани учун ушбу автомобил халқ орасида тезда “бўлка нон”, “буханка” номини олди.

Ўтган йили 62 ёшга тўлган, Андижонлик Равшан ака айтишига кўра, 1996 йилда, Жигули, Москвич ва Волгалар билан тўла Андижон кўчаларида Дамас бутунлай бошқа планетадан келиб қолгандек туюлар эди.

“Совет йилларида машинага эга бўлиш бу катта ҳашам эди. Одатда, шахсий автомобилга фақат партия раҳбарлари ёки савдо соҳаси ходимлари эга эдилар. Ҳозир ҳам вазият тубдан ўзгарди дея олмайман, автомобил эгаларнинг кўпи мансабдор шахслар ва савдогарлар, лекин бугунги кунда автомобил анча оммабоплашди, ва бизнинг оила каби оддий оилалар ҳам уни сотиб олиши мумкин бўлди”, — дейди Равшан Сарварович.   

Биз бутун оиламиз билан ушбу чет эл мўъжизасини сотиб олиш учун уч йил емай-ичмай пул тўплаганимиз эсимда, дебйди суҳбатдошимиз.

Уни ҳовлига олиб келган кунимиз бутун маҳалла томошага келган эди. Янги автомобилнинг олдида икки улкан фараси, қулай салони ва ташқи кўриниши биз ўрганиб қолган (седан турдаги) автомобилларга ҳечам ўхшамас эди. Бизга у олдин фақат телевизордан томоша қилган ғарб ҳаётининг бир бўлагидек туюлар эди.

“Биз Совет Иттифоқида тарбия олган одамлар бундай янгиликларни катта қизиқиш билан кутиб олардик. Бугунги кундаги ёшлар буни тушуниши қийин. Уларга ҳамма нарса муҳаё: хохласанг Apple телефони, хохласанг Samsung телевизори, хохласанг BMW автомобили. Бизда эса “Горизонт” телевизори ва  канал алмаштириш учун омбир бўларди, холос. Дамас эса ўзга, муҳташам ҳаётнинг белгсидек эди, гўё”, — деб кулади Равшан ака.   

Бу машина 15 йилдан ортиқ астойидил хизмат қилди. У Равшан аканинг кўп сонли оиласини – болаларини, набираларини, келин ва бошқа қариндош-уруғларини бозорларга, мактабларга,  боғчаларга,  тўй ва бошқа тадбирларга тинмасдан ташиди. Керак бўлганда ўндан зиёд одам, лиқ тўла юкни миқ этмасдан ташиди ва бирор  марта панд бермади.

Содиқ тулпор

Ўзбекистонда энг оммавий касблардан бири бу – “киракашлик”. Олий  маълумот керак эмас, озроқ машина ҳайдаш тажрибаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ва йўловчини кўрганда бир зумда ўнг қатордан чапга ўтиш қобилияти бўлса бас. Фақат масаланинг бир муҳим томони бор. Бир неча юз минг километрни бирга босиб ўтадиган ҳамкор — автомобилни тўғри танлаш керак.

“Таксист учун тўғри автомобил танлаш ўта муҳим. Совет даври автомобиллари ўз даврида яхши, бақувват ва камхаражат автомобил эди. Уларни ҳар қандай шароитда ишлатиш ва фақат болға ёрдамида тузатиш мумкин эди. Совет автомобиллар бензин кўпроқ харажат қилар эди, Иттифоқ тугаганидан кейин эса, уларга эҳтиёт қисмлар топиш ҳам мураккаблашди. Таксичилар учун эса — ушбу омиллар жуда муҳим. Шунинг учун мустақиллик йилларида киракашлар бирин кетин Ўзавтосаноат маҳсулотига ўта бошлашди”, — дейида тажрибали “таксист” Ренат.  

1990 йиллар бошида пайдо бўлган ўзбек автомобилларига Ренат дастлаб катта шубҳа билан қаради. Салобатли Волга ва бақувват Жигулилар олдида Нексия Дамас ва Тиколар жуда нозик, гуёки пластикдан ясалгандек туюлар эди. Эҳтиёж кучли бўлгани туфайли Ренат ўйлаб-ўйлаб Нексия олишга қарор қилди. Кейинчалик эса Нексия унинг севимли автомобилига айланди. 

Ўзбекистон автосаноати - Sputnik Ўзбекистон
Инфографика
Ўзбекистон автосаноатининг кечаси, бугуни ва эртаси

Бироз бесўнақай кўринишга эга бўлишига қарамасдан, кучли ва ишончли двигатели, шовқинсиз ва аниқ ишлайдиган узатмалар қутиси, энг ёмон сифатли йўлларга ҳам бардош берувчи юриш қисми (ходовая) га эга бўлган Нексия, кейинги йилларда барча киракашларнинг севимли автомобилига айланди. Бироз вақт ўтиб Нексия минган киракашлар нафақат шаҳар ичида балким шаҳарлараро йўловчи ташиш соҳасини ҳам бутунлай эгаллаб олишди. Ўтган 20 йил давомида Ўзбекистон ичида бир миллиондан ортиқ биринчи ва иккинчи авлод Нексия автомобиллари сотиб олинди. Буни ҳақиқий халқ муҳаббатини қозониш деса бўлади.   

“Албатта Жигулини Нексияга алмаштириш осон бўлмади. Иттифоқ автомобиллари жуда бақувват эди. Лекин ҳар бирининг ўз ютуқ ва камчиликлари бор. Бугунги кунда биринчи ишлаб чиқарилган Нексиялар, “катта ёшда” бўлишига қарамасдан жуда қадрланади. Уларнинг барча эҳтиёт қисмлари Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилганлиги, халқ орасида уларни “ишончлироқ” деган номга сазовор қилган. Янги чиқарилаётган автомобилларни эса 1-2 йил ўтиб у ер-бу ерини тузатишга тўғри келади”, — дейди суҳбатдош.  

Машина – бу менинг кўзгудаги аксим

Ҳайдовчилик – аёллар иши, деган фикрга бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз мутлақ қўшилмайди. Шаҳло – 16 йиллик тажрибага эга бўлган ҳайдовчи.

“Автосаноатимизнинг яхши томонлари ҳам ва ёмон томонлари ҳам кўп. Лекин мени дом бир нарса жиғимга тегади – сотувда фақат оқ ёки кулранг рангдаги автомобиллар бўлиши. Кўк, қизил ёки бошқа ранглар фақат “байрам кунлари”. Оддий автомобилни салондан олиб кетиш мураккаб бўлган вақтда алоҳида опциялар буюртма бериш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Биз аёллар эса, автомобилимиз бирор алоҳида хусусиятга эга бўлишини хохлаймиз”, — дейди Шаҳло.    

Ўзининг оддий оқ Нексиясини пуштирангга бўяб, ёнида бир неча гул суратини чизиш учун Шаҳло бир неча ой давомида оқори малакали уста излади.

Шаҳлонинг сўзларига қараганда,  ўзбек автомобилларини одамлар бозорда бошқа автомобиллар бўлмагани учун сотиб олмоқда. Бошқа чет эл маркаларини Ўзбекистонга олиб келиш жуда қимматга тушади. Шаҳлонинг фикрига кўра, чет эл автомобиллари учун кичик бир дарча очилганда ҳам – бу маҳаллий автосаноатга ижобий таъсир кўрсатган бўларди.

“Бизнинг ишлаб чиқарувчилар рақобат нималигини унутиб қўйишган. Улар одамларда бошқа танлов йўқлиги ва давлат имтиёзларидан фойдаланишади. Бунинг натижасида эса сифат назорати пасайиб бормоқда, ишлаб чиқарувчида эса бирор янги маҳсулот чиқаришга туртки йўқ. Шундоқ ҳам сотиб олишаётган бўлса, нима кераги бор — деб ҳисоблайди улар. Менинг фикримча Ўзбекистонликларга тежамли ва арзон автомобиллар керак, “Орландо”, “Малибу” ёки “Эпика” эмас”, — деб жиғабийрон бўлади Шаҳло.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader