Дунёда

Туркия АҚШдан Гюленни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилишни талаб қилди

© REUTERS / Baz RatnerТуркиядаги ҳолат
Туркиядаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда рўй берган ҳарбийлар исёнидан сўнг, мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳарбий тўнтаришнинг ғоявий раҳбари ва ташкилотчиси бу Фатхулла Гюлен, деб айтганди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Анқара давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчилигида айбланаётган Фатхулла Гюленни топширишини сўраб, АҚШга расмий сўров юборди, деб таъкидлади Туркия Адлия вазири Бакир Бўздоғ. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эрдўғон: агар 10 дақиқа кеч қолганимда, мени ўлдиришарди
"Туркияда давлат тўнтаришини амалга ошириш ғояси муаллифи Фатхулла Гюленга нисбатан сриштирув ишлари давом этмоқда. Бу катта иш, уни бир неча кунда якунлашнинг иложи йўқ. Президент, Бош вазир маъмурияти, ТИВ даражасида АҚШдан Гюленни ҳибсга олиш ва бизга топшириш ҳақида сўров юбордик", — деган Бўздоғ.

Вазирнинг сўзларига қараганда, Гюленнинг давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи бўлганлигини исботловчи ва унинг назоратида бўлган Туркиядаги "параллел давлат" фаолияти борасида далиллар "керагидан ҳам ортиқ".

Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган. Улар вертолёт ва танклар ёрдамида аэропорт, кўприк, ОАВ бинолари ва президент саройига ҳужумлар уюштирган. Туркия ТИВ маълумотига кўра, давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатлари оқибатида 290 киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader