Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд $лик шартномалар тузилди

© Sputnik / СтрингерТошкентда Халқаро Мева-сабзавот ярмаркаси
Тошкентда Халқаро Мева-сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 27% сабзавотлар, 25 % узум, 20 % мевалар, 17 % қайта ишланган маҳсулотлар, 8 % - дуккакли маҳсулотлар, 2% - қовунлар ташкил қилади, шартномалар имзолаш давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Тошкентдаги I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси давомида умумий қиймати 2 млрд $ дан ортиқ бўлган 270 шартнома имзоланди, “Жаҳон” ахборот агентлиги хабари асосида.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси хабарига кўра, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 27% — сабзавотлар, 25% — узум, 20 % — мевалар, 17,6 % — қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар, 8,4 % — дуккакли маҳсулотлар ва 2% — қовунлардир. Ярмарка тугаганига қарамасдан шартномалар имзолаш давом этмоқда.

Тошкентдаги мева ва сабзавот ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия мева ва сабзавотлар Ўзбекистондан етказиб берилиши тарафдори

Ярмарка доирасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари устуворликлари” анжуманида мутахассислар Ўзбекистонда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳақида фикр алмашишди. Анжуманда турли мамлакат мутахассислари мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш, заракунанда ҳашоротлардан сақлаш, селекция ва сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш борасида фикр алмашдилар.

Ярмаркада ҳўл ва қуруқ мевалар, цитрус мевалари, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, дуккакли мевалар бўлимлари мавжуд эди. Ундан ташқари алоҳида бўлимда турли озиқ-овқат технологиялари, холодилниклар, транспорт ва логистика қурилмалари тақдим қилинган эди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 170га яқин

Ташкентся Международная ярмарка овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Мева-сабзавот экспортида воситачилардан қутилиш керак
корхоналар ўз маҳсулотини тақдим қилди.

Биринчи Тошкент Халқаро Мева-сабзавот ярмаркасига дунёнинг турли мамлакатларидан 300 га яқин вакиллар келишди. Улар орасида АҚШ, Буюк Британия, БАА, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Латвия, Озарбайжон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар вакиллари бор.

Бу турли мамлакатлар вакилларининг Ўзбекистон билан ҳамкорликка бўлган юқори қизиқишининг ва иккинчидан, Ўзбекистонда сармоялар бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратилгани белгисидир.

Янгиликлар лентаси
0