Жамият

Покистонлик модел қиз ўз акаси томонидан ўлдирилди

© Qandeel Baloch OfficialПокистонлик модель ва блогер Кандил Балоч
Покистонлик модель ва блогер Кандил Балоч - Sputnik Ўзбекистон
Покистонда ўз суратларини интернет блогда жойлаштирган модель Кандил Балоч ўз акаси томонидан “оила номуси учун” ўлдирилди. Акаси журналистларга ўз қилмиши учун пушаймон қилмаётганини билдирди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 26 ёшли Покистонлик блогер модель Кандил Балоч, ўз акаси томонидан ўлдирилди. ОАВ хабарларига кўра бу “оила номуси учун” қилинган қотиллик бўлган, Dazed and Confused нашри хабарига асосан.

Қизнинг жонсиз танаси унинг Панжоб вилоятида жойлашган уйидан топилган. Полиция Балочнинг акаси Васимни ҳибсга олган. Васим журналистлар олдида ўз синглисини бўғиб ўлдирганини тан олган. У буни “оила шаъни учун” амалга оширганинни ва бу ҳақида пушаймон қилма ётганини ҳам билдирган.

Васим олдин ўз синглисидан моделлик ишидан воз кечишни бир неча бор сўраганлиги маълум.

Олдин интернетда олиб борган блогида Балоч номаълум кишилар унга турли пўписалар йўллаётганини ва давлат ҳимоясига муҳтожлигини бир неча бор хабар берган эди.  

Қадди қомати келишган Кандил Балоч инстаграммда елкаси очиқ блузка ва калта юбка кийиб тушган суръатларини тарқатганидан кейин шариат қонунлари ва эскича дунёқараш кучли бўлган Покистонда шов-шув кўтарилган эди.

You can stand under my umbrella…lol #qandeelbaloch #hotsummer #jeans #redlips #redhot #hothothot #karachi #lahore #lollywood #lotsoflove

Фото опубликовано Qandeel Baloch (@qandeelbalochquebee) Май 10 2016 в 10:17 PDT

Ўзининг блогида Кандил Балоч миллионлаб Покистонлик аёллар номидан мамлакатда мавжуд бўлган патриархал (эркаклар ҳукумронлиги) тизимга қарши чиқаётганини таъкидлаган эди.

Ўзининг энг охирги, 4 июл куни қолдирган ёзувида, Балоч ўз фаолияти ёрдамида барча одамларга дунёга кенгроқ назар солишни ва уларни боғлаб турган чеклов ва “муҳр”лардан воз кечиш кераклигини тушунтирмоқчи бўлган эди. 

#qandeelbaloch #hot #instalike #instagram #followme #follow #karachi #pakistan

Фото опубликовано Qandeel Baloch (@qandeelbalochquebee) Май 18 2016 в 12:10 PDT

Кўплаб Покистонлик қизлар учун Балоч маданий ўрнак бўлган. Эркин нуқтаи назарлари  учун уни ҳурмат қилшган. Шу билан бир вақтда айрим одамлар интернетда ва ҳаётда унга турли пўписалар ҳам йўллашган.

Покистонда “оила шаънга доғ туширгани учун” яқин кишиси томонидан ўлдирииш – тез-тез учраб турадиган ҳол. Шундай сабаб билан мамлакатда ҳар йили мингдан ортиқ аёл ўлдирилади.

Покистон, аёллар учун энг хавфли бўлган мамлакатлар орасида, дунёда учинчи ўринда туради.  Аёллар ушбу мамалкатда  фақат бола тарбияси ва уй ишлари билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала