Ўзбекистон МАК Рио-де-Жанейрога чартер рейсларни амалга оширади

© AFP 2023 / YASUYOSHI CHIBAРио-де Жанейрода аёллар марафони бўлиб ўтмоқда
Рио-де Жанейрода аёллар марафони бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 1 августида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Рим-Рио-де-Жанейро йўналиши бўйича чартер рейсни амалга оширади, 22 августда эса Рио-де-Жанейро-Рим-Тошкент йўналишида қайтади.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Рио-де-Жанейро (Бразилия)га чартер рейсларни амалга оширади, деб хабар қилинган компания расмий сайтида.

Жорий йилнинг 1 августида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Рим-Рио-де-Жанейро йўналиши бўйича чартер рейсни амалга оширади, 22 августда эса Рио-де-Жанейро-Рим-Тошкент йўналишида қайтади. Парвоз Боинг-767 лайнерида амалга оширилади.

Рейсларнинг жадвали (маҳаллий вақт билан):

Тошкент – Рим – Рио-де-Жанейро (1 август):        

HY 3555         Тошкент (10:00) – Рим (13:55)

Рим (15:55) – Рио-де-Жанейро (22:05)

Рио-де-Жанейро – Рим – Тошкент (22 август):

HY 3556 Рио-де-Жанейро (17:05) – Рим (09:15, 23 август)

Рим (11:15, 23 август) – Тошкент (20:20, 23 август)

Кўрсатилган рейс чипталари нархи:

Тошкент – Рио-де-Жанейро – Тошкент –  6 560 000 сўмдан;

Тошкент – Рио-де-Жанейро – 3 445 000 сўмдан;

Тошкент – Рим – Тошкент – 2 290 000 сўмдан;

Тошкент – Рим – 1 560 000 сўмдан.

Авиачипталарни қўлга киритишни хоҳловчилар бўлса, шошилинг! Рейсдаги ўринлар сони чекланган.

Эслатиб ўтамиз, 5дан 21 августга қадар Рио-де-Жанейрода XXXI ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0