Ўзбекистон миллий армияси сафида чет эллик ҳарбий йўриқчилар сонини кўпайтирмоқда

Ўзбек чегарачиси
Ўзбек чегарачиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Манбанинг сўзларига қараганда, чет элдан жалб қилинган ҳарбийларнинг барчаси юқори малакали мутахассислар бўлиб, уларнинг аксарияти Афғонистон, Ироқ, Сурия ва бошқа бир қатор "қайноқ" нуқталарда бўлиб ўтган ҳарбий операциялар ва жанговор ҳаракатларда бевосита иштирок этган ва жонбозлик кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Ўзбекистон аскар ва зобитларнинг билим ва маҳоратини ошириш учун жалб қилинадиган ҳарбий йўриқчилар сонини кўпайтиришни режалаштирган, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига Республика Мудофаа вазирлигидаги манба.

Ўзбекистон армияси ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 50 армияси қаторидан ўрин олди
Жумладан, Ўзбекистон Президент Ислом Каримов ўзининг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан сўзлаган нутқида ҳам ана шундай масалага тўхталиб ўтган эди.

"Айни вақтда Мудофаа вазирлиги қошидаги барча таълим масканларида курсантларга машғулотлар ўтказиш, шунингдек, мураббий-офицерлар таркиби билан тажриба алмашиш мақсадида тизимли асосда чет эллик етакчи мутахассислар жалб қилина бошлади.

Юртимизга Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Россия ва қатор Осиё мамлакатларидан ҳарбий эксперт-амалиётчилар мунтазам равишда келмоқда.

Чет элдан жалб қилинган ҳарбийларнинг барчаси юқори малакали мутахассислар бўлиб, уларнинг аксарияти Афғонистон, Ироқ, Сурия ва бошқа бир қатор "қайноқ" нуқталарда бўлиб ўтган ҳарбий операциялар ва жанговор ҳаракатларда бевосита иштирок этган ва жонбозлик кўрсатган", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан 2005 йил 19 апрелда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши Қуролли Кучларни юксак интеллектуал салоҳиятга эга малакали офицерлар билан таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ҳужжатга мувофиқ олий ҳарбий муассасаларда кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ҳарбий касб нуфузини оширишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0