CAS Россия енгил атлетикачиларини Олимпиадага қўймади

© REUTERS / Sergio MoraesРио-де-Жанейро Олимпиада символлари
Рио-де-Жанейро Олимпиада символлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Олимпия қўмитаси томонидан берилган аппеляцияга CAS томонидан рад жавоби берилди. Энди, Россиялик 68 нафар енгил атлетикачилар Рио де-Жанейрода бўлиб ўтадиган олимпиадага бора олмайди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Спорт Арбитраж суди (CAS) 68 нафар Россиялик енгил атлетикачиларни 2016 йил ёзги Олимпиада ўйинларига қатнашишига рухсат бермади. Суд Россия Олимпия қўмитасининг Халқаро Енгил Атлетика федерациясининг (IAAF) 2015 йил ноябрида қабул қилган қарорига қарши берган аппеляция аризасига рад жавоби берди. CAS расмий сайти хабари асосида.

Хусусан, Россия Олимпия қўмитаси Спорт Арбитраж судидан бутун жамоага нисбатан қабул қилинган IAAF қарорининг қонунийлигини қайта текширишни ва ҳар бир спортчи учун алоҳида қарор қабул қилишни, агар спортчи Олимпиада квалификациясини бажарган ҳолда, унга мусобақаларда қатнашишга рухсат беришни сўраган эди.

“CAS Россия Олимпия қўмитаси ва 68 россиялик спортчи аппеляция даъвосига рад жавоби берди”, — дейилган интернетда чоп этилган суд қарорида.

Эслатиб ўтамиз, 18 июл куни Халқаро антидопинг қўмитасининг (WADA) махсус комиссияси 2014 йилдаги Сочи Олимпиадасида Россия спортчилари томонидан допинг ишлатилгани ҳақидаги баёнотини эълон қилди. Ушбу баёнот маълумотларига кўра, WADA бутун Россия спортчиларини 2016 Олимпия ўйинларидан четлатишни ва Россия Спорт вазири Виталий Муткони истеъфога чиқаришни сўради.

Аниқ исбот ва далилларга эга бўлмаган, ушбу баёнот бекорга айнан CAS Россия Олимпия қўмитаси аризаси бўйича қарор кабул қилаётган вақтда эълон қилинмаган, албатта.

30 кун давомида  Россия CAS қарорига яна бир марта аппеляция аризаси юбориши мумкин, лекин  Олимпиада ўйинлари 5 августда бошланади. Олимпиада ўтганидан кейин ушбу қарорнинг кимга ҳам кераги бор.

Янгиликлар лентаси
0