Рубл курси ўзгариши қўшни мамлакатлар валюталарига таъсир қилмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРоссия рубли
Россия рубли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аналитиклар айтишига қараганда, Россия рублининг долларга нисбатан қиймати 2016 йил охирига қадар тушиши кутилмоқда. Sputnik ушбу вазият МДҲ мамалкатлари иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашга ҳаракат қилди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik, Мария Шелудякова. Рубл қиймати тушганда Россия билан иқтисодий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган мамалкатлар валюталари курси қандай ўзгариши ҳақида Spunik мухбири саволларига Иқтисодиёт олий мактаби профессори Александр Абрамов жавоб берди.

Россия экспертлари, яқин орада Россияга қарши киритилган санкциялар туфайли пасайган рубль курси ўсишини кутишнинг ҳожати йўқ. Айрим маълумотларга кўра, долларга нисбатан рубль курси йил охиригача 73  бўлиши мумкин.

Рублнинг доллар ва еврога нисбатан ўзгариши – асосан нефт ва газ нархи пасайиши билан боғлиқ, дейди иқтисодчи.

Бироз олдин Россия президенти Владимир Путин Россия валютасининг нархи ўсиши давлат учун унчалик фойдали эмаслигини таъкидлаган эди. Демак рубл курсини “ушлаб туриш” учун давлат томонидан ҳеч қандай ҳатти ҳаракат қилинмайди. Бундай ҳолда эса, рубнинг нархи тушиши, сувга ташланган тошдан атрофга тарқалган тўлқинлар каби,  қўшни МДҲ мамлакатлар валюталари қиймати тушишига олиб келади.

Биринчи навбатда рубль ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатлари: Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон валюталарига таъсир кўрсатади.
Ундан ташқари Қозоғистон иқтисодиётига дунё бозорида нефт нархининг тушиши ҳам таъсир кўрсатади. Ундан ташқари рубл курси пасайиб бораётган вақтда Қозоғистон Марказий банки ҳам ўз валютаси курсини юқорида ушлаб тура олмайди. Танга курси юқори бўлган тақдирда очиқ чегара орқали Россия товарлари Қозоғистонга кириб кела бошлайди. Қозоғистон экспорти ҳажми эса — камаяди.

Белоруссия рубли курси Россия валютаси таъсирига боғлиқлиги камроқ. Нима бўлганда ҳам охирги йиллардаги кузатувлар Белоруссия рублининг Россия рублига тўғридан-тўғри боғлиқ эмас эканлигини кўрсатди. Масаланинг яна бошқа томони, Белоруссия ўз валютаси курсини юқори даражада ушлаб туриш кенг кўламли тадбирлар ўтказиб туради.

Иқтисодчининг фикрига кўра, ЕОИИ мамлакатлари валюталари бир-бири билан боғлиқлиги МДҲнинг бошқа давлатлари мамалкатлари валюталарига қараганда кучлироқ.

Озарбайжон манати Россия рублига унчалик боғлиқ бўлмасада, унефт ва газ нархига боғлиқ. Шу сабабдан унинг ҳам қиймати охирги уч йил давомида икки баробардан ортиқ пасайган.

Грузия иқтисоди таркиби хилма-хил ва нефт-газга боғлиқ бўлмагани сабабли, ушбу мамалкат валютаси курси нисбатан барқарорлигича қолмоқда.
Қолган мамлакатлар иқтисодиёти Россия иқтисодиётига боғлиқлиги кучли бўлмагани туфайли уларнинг валюталари рубл курсига тўғридан-тўғри боғлиқлик намойиш қилмаяпти. Шунга қарамасдан айрим мамлакатларнинг ўз ички муаммолари туфайли валюта курслари пасаймоқда.  Масалан Украина. Ушбу мамлакат иқтисоди айни дамда Россия иқтисодидан анча четлаштирилган, лекин гривна курси рублга боғлиқ бўлмаган ҳолда пасаймоқда.

Янгиликлар лентаси
0