Мюнхенлик жиноятчи - 18 ёшли Германия ва Эрон фуқароси

© AFP 2023 / Lukas Schulze / dpaGroßeinsatz der Polizei in München
Großeinsatz der Polizei in München - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча кечқурун, полиция томонидан камида уч нафар террорчи томонида шаҳарнинг уч жойида пистолет ва автоматлардан отишма уюштирилди, деган хабар тарқатилган эди.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Мюнхенда отишма уюштирган жиноятчи икки мамалкат фуқароси бўлган, деди шаҳар полиция раҳбари Хуббертус Андре.

“У Германия ва Эрон фуқароси бўлган”, — деди журналистларнинг “унда немис паспорти бўлганми”, — деган саволига.  

Андре айтишига қараганда жиноятчи Мюнхенда ўн йилдан ортиқ яшаб келган.

Террорчиликда айбланаётган шахс нима сабабдан ушбу ишни амалга оширгани, бунга нима сабаб бўлгани ва нима учун у ўзини ўзи отиб ўлдиргани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Шунинг учун бўлиб ўтган жиноят – теракт эканлиги ҳали аниқ эмас.

Polizisten an der Münchner U-Bahn-Station Karlsplatz/Stachus - Sputnik Ўзбекистон
Мюнхенда 8 киши қурбон бўлди

Эслатиб ўтамиз, жума куни кечқурун Мюнхендаги “Олимпия” савдо марказида, Карлплатц майдонида ва метро бекатларидан бирида ўқ овозлари эшитилди. Отишмада 9 киши қурбон бўлди ва 16 киши жароҳатланди, улардан учтаси жуда оғир аҳволда. Қурбонлар ва яраланганлар орасида ўсмирлар ҳам бор.

Кеча кечқурун, полиция томонидан камида уч нафар террорчи томонида шаҳарнинг уч жойида пистолет ва автоматлардан отишма уюштирилди, деган хабар тарқатилган эди.

Жиноятчини қидиришда 2,3 минг нафар полиция ходимлари  иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0