Россиялик саёҳатчи ҳаво шарида ер шарини айланиб чиқиш бўйича рекорд ўрнатди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВоздухоплаватели готовятся к полетам на воздушных шарах
Воздухоплаватели готовятся к полетам на воздушных шарах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
64 ёшли Россиялик саёҳатчи Федор Конюхов ўз саёҳатини 12 июл куни Австралиянинг ғарбий қирғиғидан бошлади.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Федор Конюхов ҳаво шарида ер шарини айланиб чиқиш бўйича рекорд ўрнатди, РИА Новости хабарига асосан.

64 ёшли Россиялик саёҳатчи Федор Конюхов ўз саёҳатини 12 июл куни Австралиянинг ғарбий қирғиғидан бошлади. У америкалик саёҳатчи Стив Фоссетнинг 13 кунлик рекордини 11 кунлик рекорд билан енгишга бел боғлаган.

Конюхов шанба куни, рекорд ўрнатиш учун керак бўлган энг охирги нуқтани кесиб ўтди. Энди саёҳатчи ярим тунга қадар Австралия қитъасида қўниши керак. Қўниш майдончаси Австралия ғарбидаги “буғдойли белбоғ” майдонида белгиланган.  

Жамоа аъзоларидан бири бўлган саёҳатчининг ўғли Оскар Конюхов отасининг ютуғини мўжиза деб атади.

Янгиликлар лентаси
0