Августда Тошкентда CAFA CUP бўлиб ўтади

© fotoliaПодача меча
Подача меча - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил Тошкентда илк бор Марказий Осиё Футбол ассоциацияси кубоги (CAFA CUP) бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ушбу йилнинг 6-9 август кунлари Тошкентда илк бор Марказий Осиё Футбол ассоциацияси кубоги (CAFA CUP) бўлиб ўтади, Ўзбекистон Футбол федерацияси хабарига асосан.   

Ўзбекистон, Афғонистон, Қиргиғистон, Эрон, Тожикистон ва Туркманистон жамоалари орасида бўлиб ўтадиган мусобақаларда фақат 19 ёшгача бўлган футболчилар қатнашади. Ўйинлар Тошкентдаги “Жар” ва “Пахтакор” стадионларида бўлиб ўтади.

 Марказий Осиё Футбол ассоциацияси 2015 йилда ташкил қилинган бўлиб унинг штаб-квартираси Тошкентда жойлашган. Ушбу мусобақа ассоциациянинг дастлабки ташкилий тадбиридир.

Ўйинлар тақвими билан ассоциация расмий саҳифасида танишишингиз мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0