"Ўзбекистон" МАК ва Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси код-шеринг битимини имзолашди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишS7 Airlines авиакомпанияси самолёти
S7 Airlines авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ, S7 эндиликда Тошкентга ҳафтасига уч маротаба учади, "Ўзбекистон" МАК эса Намангандан Новосибирскка тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси ҳамкорликдаги рейсларни амалга оширишни кўзда тутувчи код-шеринг битимини имзолашди, деб хабар қилади S7 Airlines матбуот-хизмати.

Келишувга мувофиқ, Россия авиакомпанияси томонидан "Тошкент — Новосибирск" йўналишида амалга оширилувчи парвозлар сони уч баробарга ортади. Шу кунгача компания ҳафтанинг якшанба кунларида рейсларн амалга ошириб келаётган эди, эндиликда эса авиакомпания жадвалига яна иккита рейс қўшилди — душанба ва пайшанба кунлари ҳам парвозлар амалга ошириладиган бўлди.

Ўз навбатида, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Новосибирскдан Наманган шаҳрига тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Парвозлар ҳар душанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Airbus A320 самолётида амалга оширилади.

Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди
Новосибирскнинг Толмачёво аэропортидан учиш вақти — 16:30, Наманган аэропортидан эса — маҳаллий вақт билан соат 10:20да.

S7 Airlines’нинг бошқа шаҳарлардан келувчи йўловчилари Тошкент ва Наманганга Новосибирск аэропортидан йўл олишлари мумкин бўлади. Бундай йўналишга ягона авиачипта расмийлаштиради.

Ўз навбатида, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК коди S7 Airlines’нинг Новосибирск — Тошкент ва Новосибирск — Фарғона рейсларида пайдо бўлади. Ўзбекистонлик йўловчилар нафақат Новосибирскка учиб боришлари мумкин, балки Толмачёво аэропортида Россиянинг бошқа шаҳарларига ҳамда хорижий шаҳарларга ҳам йўл олишлари мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0