UzBATда янги ишлаб чиқариш директори тайинлади

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишСигарет ишлаб чиқариш
Сигарет ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу лавозимга олдин Саратов тамаки фабрикаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Дмитрий Осовик тайинланди.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. UzBATда ишлаб чиқариш бўйича янги директор тайинлангани маълум бўлди. Ушбу лавозимга олдин Саратов тамаки фабрикаси директори лавозимида ишлаб келган Дмитрий Осовик тайинланди, деб хабар берди “БАТ Россия матбуот хизмати.

“Дмитрий Осовик” янги лавозимда British American Tobaccoнинг Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш бўлими, сигаретлар бўлими ва хом ашё еткизиб бериш бўлими ривожланиши учун жавоб беради”, — дейилган хабарда.

1994 йилда British American Tobacco “Узтабак” давлат корпорациясининг 51% акциясини сотиб олиб “Узбат А.О.” қўшма корхонасини ташкил қилган эди. 2015 йилга келиб корхона таркибида ВАТнинг улуши 97,35 % га етган.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон сигаретлар бозори йилига  17 млрд сигаретдан ташкил топган. Ушбу маҳсулотнинг 90% BAT Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Импорт қилинадиган маркадаги сигаретлар учун акцизлар қимматлиги, уларни контрабанда қилишга шароит яратмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонга контрабанда сигаретлар асосан Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудларидан олиб келинмоқда.  

Дунё миқёсида British American Tobacco тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда. Бу борада етакчилик Philip Morris International компаниясига тегишли.

Янгиликлар лентаси
0