Озарбайжонда қурол-аслаҳа заводида бахтсиз ҳодиса рўй берди

© Foto : STRВзрыв в городе Ширван на заводе "Араз" Министерства оборонной промышленности
Взрыв в городе Ширван на заводе Араз Министерства оборонной промышленности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурол-аслаҳа заводида содир бўлган портлаш овозлари 10 километр узоқликда ҳам этитилиб турган.

ТОШКЕНТ, 26 июл —  Sputnik. Озарбайжоннинг Ширваз шаҳрида жойлашган “Араз” қурол-аслаҳа заводида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли 2 киши қурбон бўлди 24 киши жароҳатланди, Sputnik Озарбайжон хабарига асосан.

Озарбайжон  Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, “Араз” заводида юз берган портлаш сақлаш муддати тугаган портловчи моддаларни утилизация қилиш вақтида содир бўлган.

Йўқ қилиниши мўлжалланган 146 тонна маҳсулот ичида учқун пайдо бўлиб ёнғин чиққан, кейин у кучайиб бутун завод ҳудудига тарқалган. Кучли ёнғин содир бўлган. Портлаш оқибатида 2 киши қурбон бўлган 24 киши ўрта ва енгил жароҳатлар олган.

© Foto : APAМощный взрыв на заводе телемеханики "Араз" Министерства оборонной промышленности АР
Мощный взрыв на заводе телемеханики Араз Министерства оборонной промышленности АР - Sputnik Ўзбекистон
Мощный взрыв на заводе телемеханики "Араз" Министерства оборонной промышленности АР

Гувоҳлар айтишига қараганда, бир неча соат давом этган портлаш овозлари 10 километр узоқликда ҳам этитилиб турган. Атроф ҳудудга кўплаб снаряд бўлаклари ва темирлар сочилиб кетган. ФВВ яқин атрофда яшайдиган фуқароларни хавфсиз жойларга эвакуация қилган.

Озарбайжон Бош прокуратураси ушбу фожеа юзасида тезкор тергов гуруҳи ташкил қилиб текширувни бошлаган. Завод маъмурияти хавфсизлик қоидаларини бузиш ва маъсулиятсизликда айбланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0