1-август куни Тошкентнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат чекланади

Oбуна бўлиш
1 - август куни пойтахтимиздаги олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг бир қатор кўчаларида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. 2016 йилнинг  1 — август куни пойтахтимиздаги олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан  соат 06.00 дан то тест синовлари тадбири тугагунига қадар айрим кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари  ҳаракати чекланади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Тест синовлари ўтказилиши муносабати билан ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати:
Олмазор туманида:
Университет кўчаси бўйлаб Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;
Шифокор 1-тор кўчаси бўйлаб Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар;
Мирзо Улуғбек туманида:
— Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар;
Шайхонтоҳур туманида:
Пахтакор кўчаси бўйлаб;
Учтепа туманида:
— Решетов кўчаси бўйлаб Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар;
Яккасарой туманида:
—  Шоҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;
— Братислава кўчаси бўйлаб Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;
— Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси бўйлаб Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар;
Миробод туманида:
Шаҳрисабз кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар.

Тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати    вақтинча чекланиши мумкинлиги қўшимча қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0