Ўн саккиз тонна қуртлаган шафтоли Новосибирскдан Ўзбекистонга қайтарилди

Oбуна бўлиш
Инспекторлар Ўзбекистондан олиб келинган шафтолиларда шарқ мевахўрини аниқлаганлари айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Новосибирск вилояти ветеринария ва фитосанитария федерал хизмати бошқармаси Ўзбекистондан Россияга олиб келинган 18 тонна мева маҳсулотларини ортга қайтарди, деб хабар қилинмоқда бошқарма сайтида.

Ортга қайтарилган партия 9,075 тонна шафтоли ва 9,214 тонна йилтир шафтолилардан иборатлиги айтилмоқда. Хабарга кўра, мевалар Россияга автомобил транспорти орқали олиб келинган. Ўтказилган фитосанитария назорати давомида эса олиб келинган меваларнинг барчасида шарқ мевахўри (мева қурти) борлиги аниқланган.

Зарарланган меваларнинг барчаси шу пайтнинг ўзидаёқ карантинга олинган ва Россия ҳудудида уларни истеъмол қилиш таъқиқланган.

Эслатиб ўтамиз, шарқ мевахўри ички карантин объекти ҳисобланиб, олма, нок ва беҳи дарахтларининг меваларига худди олма қурти каби зарар етказади. Ҳашарот данакли мевалардан шафтоли, гилос, олхўри, ўрикка ҳам жиддий зарар етказади. У асосан новда ва мевани зарарлайди. Янги ўсган новда учидан кириб ўртасини кемиради. Мева ичига кириб данак атрофини ейди ва етилиб, мева ичидан чиқади ва ғумбакка айланади.

© Россельхознадзор по Новосибирской области РФЗарарланган мева маҳсулотлари
Зарарланган мева маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Зарарланган мева маҳсулотлари
Янгиликлар лентаси
0