Жамият

ЭРИга эга бўлган ўзбекистонликлар онлайн тарзда болани боғчага жойлашлари мумкин

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишБолалар боғчасида.
Болалар боғчасида. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни қабул қилиш” интерактив хизмати шу пайтгача фақат Тошкент шаҳри аҳолиси учун тақдим этилар эди, энди эса бу хизматдан республиканинг хоҳлаган нуқтасидан туриб фойдаланиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугундан бошлаб ҳар бир ота-она ягона интерактив давлат хизматлари порталига болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризани йўллаши мумкин, деб хабар берилади портал расмий сайтида.

"Маълум қиламизки, "Болаларни мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилиш бўйича аризаларни қабул қилиш" интерактив хизмати, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фақатгина Тошкент шаҳри аҳолиси учун тақдим этилар эди, энди эса бу хизматдан республиканинг хоҳлаган нуқтасидан туриб фойдаланиш имконияти яратилди", — дейилади хабар матнида.

Маълумотларга кўра, бу хизматдан Ягона порталдан рўйхатдан ўтган ва ЭРИ (электрон рақамли имзо) га эга бўлган жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун электрон шаклдаги аризани тўлдириш ва зарурий ҳужжатлар (Хизмат паспортининг “Ҳужжатлар” бўлимида кўрсатилган) тўпламини тақдим этиш кифоя.

Йўлланма олиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 10 кун муддат ичида кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор ҳақида 3 кун муддат ичида аризачига хабар берилади.

Хизмат кўрсатиш нархи – бепул.

Янгиликлар лентаси
0