Ислом Каримов Хавфсизлик кенгаши мажлисини чақирди

© Sputnik / Алексей ДружининЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мажлисда Ўзбекистоннинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ислом Каримов 27-июл куни Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон республикаси Президенти, Хавфсизлик кенгаши Раиси Ислом Каримов томонидан бошқарилган мажлисда мамлакатимизнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди", — дейилган хабар матнида.

Мажлисда ҳукумат ва тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0