Спорт Кураши ассоциацияси Таймазов номзодини қўллаб-қувватлади

© MARWAN NAAMANI / AFPЎзбекистонлик эркин курашчи Артур Таймазов
Ўзбекистонлик эркин курашчи Артур Таймазов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Артур Таймазов – Ўзбекистонда спортни ривожлантиришда ўзининг улкан ҳиссасини қўшган, ҳозирги замоннинг энг буюк курашчиларидан биридир.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон Спорт Кураши ассоциацияси Шимолий Осетия-Алания раҳбари Вячеслав Битаров номига расмий хат йўллаб, ундан уч карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик спортчи Артур Таймазовни Россия Думасига депутатлик номзодини қўллаб- қувватлаш сўралган, деб хабар бермоқда Nuz.uz.

Артур Таймазов Ўзбекистоннинг энг номдор спортчиси - Sputnik Ўзбекистон
Курашчи Артур Таймазов Россия Думаси депутати бўлиш истагини билдирди

Ассоциация вакилларининг сўзларига қараганда, ҳозирги замоннинг энг буюк эркин курашчиларидан бири бўлган Артур Таймазов Ўзбекистонда спорт ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшган. 

Ундан ташқари Ассоциация хатида Таймазовнинг Россия ва Ўзбекистон орасидаги спорт ва маданият соҳсидаги ҳамкорлкка қўшган ҳиссаси ҳам эслаб ўтилган.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг энг унвондор эркин курашчиси бўлган Артур Таймазов, “Единая Россия” партияси номидан Россия Давлат думасининг VII чақириқ кенгашига номзод.

Янгиликлар лентаси
0