Ҳодисалар

Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида авария содир бўлди

© Facebook / Водители ТашкентаБобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида содир бўлган авария
Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида содир бўлган авария - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган тунда Тошкентда авария содир бўлди. Кобальт билан тўқнашиб кетган Спарк автомобилида бўлган 4 кишида 3 таси қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. 28 июл оқшоми Тошкентдаги Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида қўрқинчи авария содир бўлди, Facebookдаги "Водители Ташкента" гуруҳи хабарига асосан.

Гувоҳлар айтишига қараганда, катта тезликда ҳаракатланаётган Спарк автомобили чорраҳада ёниб турган қизил чироққа ўтиб кетмоқчи бўлганда чорраҳанинг бошқа томонидан келаётган кобальт автомобилига тўқнашиб кетган. Зарбанинг товушидан атрофдаги уйларда яшаётган одамлар уйғониб кетган.

Кучли зарба натижасида спарк ағдарилиб кетган, кобалтнинг эса ён томонига зарар етган.

Воқеа жойида бўлган одамлар айтишига қараганда Спаркда 4 киши кетаётган бўлган. Улардан 3 киши воқеа жойида қурбон бўлган, 1 киши оғир аҳволда 16 шаҳар касалхонасига олиб кетилган. Кобалт йўловчилари заралангани ҳақида маълумот йўқ.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала