Beeline ва Ucell 1 август куни SMS ва Интернет хизматларини вақтинча ўчиради

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишУяли телефон
Уяли телефон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 август куни уяли алоқа операторларининг SMS ва мобил интернет хизматлари 8.30дан 13:30га қадар тақдим этилмайди. Овозли алоқа эса чекловларсиз ишлаши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Beeline ва Ucell компаниялари расмий сайтида бу ҳақдаги огоҳлантириш 29 июль куни жойлаштирилган.

"Профилактик ишлар ўтказилиши муносабати билан 2016 йил 1 август куни соат 8:30дан 13:30га қадар SMS, MMS ва Интернет хизматлари вақтинча тақдим этилмайди", — дея хабар қилинган beeline сайтида.

Сал кейинроқ худди шу мазмундаги хабарномалар бошқа операторлар томонидан ҳам юборилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистоннинг барча ОТМларига кириш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади. Автобуслар ва метрополитен эса тонгги 4:30дан иш бошлайди.

Янгиликлар лентаси
0