Ҳодисалар

Андижонда сел келиши туфайли одамларнинг уйларини сув босди

© пресс-служба МЧС КРСел
Сел - Sputnik Ўзбекистон
Сел келиши 20 дақиқача давом этган, одамларнинг уйларини сув босган.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Андижонда кучли сел келди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига ҳодиса гувоҳларидан бири.

"Шахардаги ариқда сув тошиб, одамларни уйини сув босиб кетди. Сел келиши камида 20 дақиқа давом этди. Сув айрим одамларнинг уйини полигача етибди. Қоронғи тушиб қолгани ва сув тиззагача бўлгани ҳамда дарвозаларни, деворларни тагини қум тўлдирилган қопларда тўсишгани учун уйларга киришни имкони бўлмади", — деди манба.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Узгидромет айрим ҳудудларда сел келиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала