Ўзбекистон бокс жамоаси Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда қатнашади

© СтрингерУзбекская олимпийская сборная по боксу
Узбекская олимпийская сборная по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси биринчи маротаба Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда – яни барча вазн тоифаларидан қатнашадиган бўлди. Риога Ўзбекистондан жами 10 нафар энг сара боксчилар йўл олади.

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг бокс терма жамоаси биринчи марта Олимпия ўйинларида тўлиқ таркибда йўл олади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Боксчилар Ҳасанбой Дўсматов (49кг), Шахобиддин Зоиров (52 кг), Муроджон Ахмадалиев (56 кг), Хуршид Тожибоев (60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (64 кг), Шахрам Гиясов (69 кг), Бектемир Меликузиев (75 кг), Элшод Расулов (до 81 кг), Рустам Тулаганов (91 кг) ва Баходир Жалолов (91 кг).

Ундан ташқари рингга биринчи марта Ўзбекистонлик боксчи қиз чиқади. У 51кг гача вазн тоифасида иштирок этувчи, 19  ёшли Ёдгорой Мирзаева.

Айни дамда бизнинг жамоамиз Бразилияда ва у ерда фаол таёрланмоқдалар, жумладан Рио-де-Жанейродаги машҳур  денгиз қирғоғида ҳам.

“Спортчиларга олимпиаданинг биринчи кунлариданоқ жанглар бошланади. Бокс мусобақалари 6 августда 21 августга қадар давом этади. Рингга биринчи бўлиб Ҳасанбой Дўстматов, Хуршид Тожибоев, Элшод Расулов ва Рустам Тўлагановлар чиқади. Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 бошланади”, — дейишди Республика Бобкс федерациясида.

Ўзбекистон мухлислари энг катта умид боғлаган спортчилар бу ёшлар орасида Олимпиада чемпиони Бектемир Мелиқўзиев билан боғлик. 75 кг гача бўлган вазн тоифасида қатнашаётган спортчини экспертлар энг етакчи спортчилардан бири деб айтмоқда. Мелиқўзиев Лондонда бронза медалга сазовор бўлган Аббос Атоевнинг ўрнига келган.

22 ёшли яна бир спортчи Ҳасанбой Дўсматовдан ҳам умидлар катта. Енг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи боксчи икки йил олдин Қозондаги Универсиада ва ундан кейин яна бир неча турнирлар ғолиби бўлган эди. WSB ярим профессионал мусобақада эса, бирорта ҳам мағлубиятга учрамасдан, энг яхши боксчилардан бири бўлган эди. 

© SputnikОлимп чўққисига йўл
Олимп чўққисига йўл - Sputnik Ўзбекистон
Олимп чўққисига йўл
Янгиликлар лентаси
0