Пушкин хиёбонида қуёш батареяли чироқлар пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Бу пойтахтдаги дастлабки лойиҳа бўлиб, кейинчалик шаҳарнинг бошча боғлари ва дам олиш ҳудудларини ҳам шу каби чироқлар билан безатиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тошкентдаги Пушкин хиёбонида янги турдаги қуёш энергияси билан ишлайдиган чироқлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Nuz.uz нашри.

Хабарда айтилишига кўра, худди шундай чироқлар шаҳарнинг бошқа туманларидаги боғ ва хиёбонларда ҳам ўрнатилиши мумкин экан.

Тошкент учун янги бўлган ушбу технология экологик тоза ва самарали ҳисобланади. Кун давомида қуёш батареяси электр энергиясини аккумуляторга жамлайди. Қоронғу тушганда эса махсус асбоб чироқни ёқади. Шундай қилиб ҳар бир фонар автоном равишда ишлайдиган тизимни ташкил қилади. Унга ҳеч қандай сим тортиш керак эмас.

Ҳозир Пушкин хиёбонида 20та шундай чироқ ўрнатилган. Чироқлар кўриниши атроф манзарасига мос равишда танланган. Ушбу янгилик ташаббускорлари – Давлат Табиатни Муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистондаги ОБСЕнинг “Ўзбекистонда экологик ташаббусларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси.

 

Янгиликлар лентаси
0