Ўзбекистонда 400 дан ортиқ кўчма қуёш электр станциялари ўрнатилади

Oбуна бўлиш
Станциялар асосий электр таъминотидан узоқ бўлган нефт ва газ корхоналарига, таълим ва тиббиёт муассасаларига, қариялар уйи ва фермер хўжаликларида ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ихтиёридаги “Эко-Энергия” номли илмий-татбиқ маркази 2016 йилнинг охирига қадар 400дан ортиқ кичик фотоэлектрик станциялар ўрнатишни режалаштирган, Sputnik мухбири хабарига кўра.

Станцияларнинг асосий қисми электр узатиш тизимларидан узоқда жойлашган нефт-газ ва кимё  корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, қариялар уйлари ҳамда фермер хўжаликларида ўрнатилади.     

“Йил бошидан буён мамлакатда 197 та шундай станциялар қуриб битказилди. Уларнинг умумий қуввати 1200 кВтни ташкил қилди. Ушбу ускуналарнинг ҳар бири йил давомида 300 минг кВт/соат энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бу эса 27,2 минг кубометр табиий газ тежаб, атроф муҳитга чиқарилаётган чиқинди газлар ҳажмини 51 минг тоннага камайтириш имконини беради”, — дейилган Давлат Табиатни Муҳофаза қилиш қўмитаси хабарида.   

Ўзбекистонда қуёш кунига ўртача 10 соат давомида нур сочишини ҳисобга олганда, йилга умумий ҳисобда ўртача 4,38 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Экспертлар фикрига кўра, республикада қуёш энергиясининг умумий потенциали 51 млрд тонна нефт эквивалентига тенг.

Бугунги кунларда Самарқанд яқининда Ўрта Осиёда энг йирик бўлган электр станцияси қурилиши давом этмоқда. Унинг қуввати 100 МВтни ташкил қилади.

Ушбу лойиҳа Осиё Тараққиёт банкининг 110 млн $, Ўзбекистон ривожланиш ва қайта қуриш фондининг 130 млн $, Ўзбекистон ҳукуматининг 45 млн $ ва “Ўзбекэнерго” нинг 26 млн $ сармояси ҳисобига қурилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0