Рио Олимпиадасида ғолиблик учун энг кўп мукофот ваъда қилган 5 давлатдан бири - Ўзбекистон

© REUTERS / KEVIN COOMBSРио-де-Жанейродаги Олимпия парки
Рио-де-Жанейродаги Олимпия парки - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида «олтин» медал олган спортчи учун ваъда қилинган мукофот пули миқдори бўйича "кучли бешлик" қаторига кирди. Турнир ғолиб бўлган спортчиси учун Ўзбекистондан фақат Таиланд, Озарбайжон, Қозоғистон ва Филиппин кўпроқ мукофот ваъда қилган.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистон Рио Олимпиадаси ғолиблиги учун энг кўп мукофот ваъда қилган 5 давлатдан бири бўлди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.

Олимпиададан "олтин" медаль билан қайтган ўзбекистонлик спортчига 200 минг доллар берилади. "Кумуш" учун 100 минг доллар, "бронза" учун эса 75 минг доллар ваъда қилинган. Нашрлар маълумотларига кўра, Таиланд "олтин" медаль учун 314 минг доллар, Озарбайжон 510 минг доллар мукофот беради.

Таиландлик ғолиб спортчига мукофот пули бирданига берилмайди, у 20 йил давомида мукофот пулини ойма-ой олади.

ио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари рамзий бегиси - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистонлик олимпиадачилар Бразилияга жўнаб кетишди
Бундай спортчига 1 300 доллар миқдорида ойлик тўлов тайинланади. Қозоғистонлик спортчиларга биринчи ўрин учун 250 минг доллар, иккинчи ва учинчи ўринлар учун мос равишда 150 ва 75 минг доллардан мукофот пули ваъда қилинган. Бу борада тўртинчи ўриндаги филиппинликлар эса ғолиб спортчи учун 237 минг доллар ваъда қилган, бу ерда ҳам Таиланддаги каби ҳолат кузатилади. Ўзбекистон 200 минг долларлик мукофот билан бешинчи бўлиб турибди. Россия спортчиларга "олтин" медаль учун ҳозирги курсда 60 минг доллар, хитойликлар – 50 минг доллар, америкаликлар – 25 минг доллар ваъда қилган.

Немислар бу борада охирги қаторларда — 19,5 минг доллар. Буюк Британияда эса Олимпиададаги ғалаба учун мукофот пули берилиши белгиланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги 2016 йилги Олимпия ўйинлари 5-21 август саналарида ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала