Андижондаги ЙТҲ оқибатида Lacetti ариққа тушиб кетди

Oбуна бўлиш
Андижон шаҳрида Lacetti автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Facebookдаги "Водители Ташкента" гуруҳида қолдирилган хабарда ҳодиса айнан қачон юз берганига аниқлик киритилмаган.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Андижондаги ЙТҲ оқибатида Lacetti ариққа тушиб кетди, деб хабар қилмоқда nuz.uz.

Хабарга илова қилинган суратда Lacetti автомобилининг олд қисми ариққа тушиб кетгани, унга жиддий зарар етганини кўриш мумкин.

"Андижон шаҳрида Lacetti йўл ўртасидаги панжарани бузиб, анҳорга тушиб кетди", — деб изоҳ қолдирган фотохабар муаллифи.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида расмий ахборот йўқ.

Янгиликлар лентаси
0