Ўзбекистон ва Қозоғистон туристлар учун чегарани очади

CC BY-SA 2.0 / joepyrek / Uzbek borderГраница республики Узбекистан
Граница республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон элчиси бу борада “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан музокаралар ўтказди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон туристлар учун чегарадан ўтиш жараёнини осонлаштириш йўлларини изламоқда, деди Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев.

Қозоғистон элчиси бу борада “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан музокаралар ўтказди.

“Биз Ўзбекистон билан биргаликда туристларни чегарадан осон олиб ўтадиган тартиб ишлаб чиқмоқчимиз, яъни туристлар учун махсус “яшил” коридорлар ташкил қилмоқчимиз. Албатта бундай ҳолда бир неча янги масалалар пайдо бўлади. Туристик компанияларга кўпроқ озодлик берилади, лекин шу билан бир вақтда уларнинг зиммасига каттароқ жавобгарлик ҳам қўйилади, чунки бундан мамлакат хавфсизлиги зарар кўриши мумкин. Улар фақат ҳақиқий туристларни олиб ўтиши керак”, — деди дипломат.

Элчи ташаббусининг мазмуни, бу — Қозоғистоннинг туристлар орасида оммавий бўлган, ҳудудларига киришни осонлаштиришдир. Бунинг учун иккала томондан ҳам ушбу ташаббусга қизиқиши бор бўлган ташкилотлар ҳамда чегара ва божхона назорати муассасалар ҳаракатини бирлаштириш керак. Ўзбекистонлик туристлар орасида оммавий бўлган Сарыагаш ҳудуди, ана  шундай очиқ зоналардан бирига айланиши мумкин.

Элчининг сўзларига қараганда Ўзбекистонлик туристлар Остона ва Байконурга ҳам ташриф буюриб бу ерда такрорланмас юлдузлар томошаси ёки ракеталарнинг космосга учирилишини томоша қилиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0