Жамият

Тошкент – Иссиқ-кўл туристик поезди 16 августдан юра бошлайди

Купе ва плацкарт вагонлардан ташкил топган поездда туристлар қулайлиги учун барча шароитлар яратилган.

 

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ушбу йилнинг 16 августидан бошлаб ҳар якшанба куни Тошкентдан Иссиқ-кўлгача туристлар поезди қатнай бошлайди, деб хабар қилмоқдаНовости Узбекистана” нашри.

“Ўзтемирйўлйўловчи”  АЖ томонидан ташкил қилинган поезд 451/452 рақами билан ҳаракатланади. Поезд Тошкентдан 16,23,30 август кунлари соат 13:27 да йўлга чиқиб, Рыбачье бекатига 17,24, 31 август кунлари соат 12:44 да етиб келади.

Орқа йўналишга поезд 18, 25 август ва 1 сентябр кунлари соат 02.55 жўнайди ва Тошкентга 19, 26 август  ва 2 сентябр кунлари соат  07:43 да етиб келади. Поездда купе, плацкарт ва вагон-ресторанлар бор.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала