Иқтисод

Ўзбекистон Интернет энг қиммат бўлган давлатлар бешлигида

© Sputnik / collage/Vladimir TrefilovПланшет
Планшет - Sputnik Ўзбекистон
"Алоқада бўл" интернет-лойиҳаси аналитиклари дунёнинг ЯИМ ҳажми энг катта бўлган 100 давлатида Интернет тарифлари бўйича тадқиқот ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 4 агв — Sputnik. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Интернет ҳақи турли давлатларда ҳар-хил баҳоланади? "Алоқада бўл" интернет-лойиҳаси аналитикларига шу савол тинчлик бермагани учун, улар дунёнинг ЯИМ ҳажми энг катта бўлган 100 мамлакатларда симли Интернет тарифлари бўйича тадқиқот ўтказдилар. Бунинг учун ҳар бир давлатнинг энг олд икки етакчи-операторларидаги нархлар асос қилиб олинди.

Интернетда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Абонентларнинг “интернет саёҳати” ҳақидаги маълумотлар уч ой сақланади
Мисол учун, Россиядан "Ростелеком" ва "ЭР-Телеком" олинган бўлса, Испаниядан — Telefonica/Orange, Германиядан эса — T-Mobile (Deutsche Telekom) ва Vodafon. Интернет учун тўлов нархлари 2016 йил 27 июл ҳолатига кўра АҚШ доллари курсига ўгирилган.

Ўтказилган тадқиқот натижалари эса Ўзбекистон Эфиопия, Ангола, Мьянма ва Туркманистон давлатлари билан бир қаторда Интернет энг қиммат бўлган мамлакатлар бешлигидан ўрин олганини кўрсатди.

"Ўзбекистонга тўхталадиган бўлсак, тадқиқотлар мобайнида кўрсатилган нархлар, бизнинг назаримизда бирмунча оширилган. Бир нечта провайдерлар маълумотига кўра (Uzonline, TPS, Sarkor Telecom тариф режалари таҳлилда кўриб чиқилган) ўртача ҳисобда Интернет нархи ойига 80$ ни ташкил қилади", — деб хабар қилади аналитиклар.

Лойиҳа муаллифлари бу ерда муаммо тезликда эканлигини айтишган.

Интернет Ўзбекистоннинг ҳар бир регионига кириб боради
"Халқаро тадқиқот давомида тезлиги сониясига 10дан 100 Мбитгача бўлган, чекловларсиз трафикка эга Интернет тарифлари асос қилиб олинган эди. Ўзбекистондаги маҳаллий провайдерлар ўз абонентларига бундай тезликка эга бўлган лимитсиз тарифларни тақдим этмас экан. Маҳаллий "интернетчиларнинг" ўз абонентлари учун етказиб бера олишлари мумкин бўлган энг максимал тезлиги — сониясига 10 Мбитни ташкил қилади, холос", — деб ёзади улар.

Интернет энг қиммат бўлган мамлакат бу Эфиопиялиги маълум бўлди — ойига 198$. Украина эса Интернет энг арзон мамлакат сифатида қайд этилди — ойига 3,44$. Симли интернет текин бўлган давлатлар рўйхатининг 2 ўрнини эса Россия эгаллади(ойига 5,55$).

Интернет энг қиммат бўлган мамлакатлар бешлигига Эфиопиядан ташқари Туркманистон(169$), Ангола (166$), Мьянма(150$) ва Ўзбекистон(144$) киритилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала