Иқтисод

МТС UMC таркибидан чиқишга қарор қилди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишЛоготип компании "МТС"
Логотип компании МТС - Sputnik Ўзбекистон
Август охиригача МТС компанияси Ўзбекистондаги UMS таркибидан чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Россиянинг МТС компанияси август охиригача Ўзбекистонда ташкил қилинган UMS қўшма корхонаси таркибиан чиқиши мумкин, деб хабар қилди РИА Новости.

“Бу ҳақидаги ҳал қилувчи қарор томонлар орасида қабул қилинган. Яқин орада, августнинг охирига қадар МТС сармоядорлар сафидан чиқиши мумкин”, — деди ахборот агентлигига хабар берган вакил. UMS компанияси ва Ўзбектелеком вакилларидан ушбу хабар юзасидан шарҳ олишнинг, ҳозирча, иложи бўлмади.

Ўзбекистон уяли алоқа бозори фаолиятидан хабардор бўлган мутахассислар МТСнинг улуши “Узмобайл” компаниясига ўтиш эҳтимоли катта эканлигини хабар қилишмоқда.

Ўтган йилларда МТС компанияси ва Ўзбекистон ҳукумати орасида бўлиб ўтган можаролардан барчанинг хабари бор, албатта. Мунособатлар қайта тикланганидан кейин, Universal Mobile Systems 2014 йилнинг 1 декабридан бошлаб алоқа хизматлари кўрсатишни бошлаган эди.

Ўшанда Ўзбекистон ҳукумати ва МТС компанияси янги шартнома асосида қўшма корхона тузишган эди. Унга кўра янги тузилган UMS қўшма корхонасининг 50,01 % акцияси МТСга ва 49,99 % акцияси эса “Ўзбектелеком”га қарашли эди.

2015 йил натижаларига кўра, UMS абонентлар таркибини 5,8 баравар кўпайтиришга муваффақ бўлган, унинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 1 %дан 5,4 %га ўсганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала