Ҳодисалар

Кичик ҳалқа йўлида мудҳиш авария туфайли катта ўра ҳосил бўлди

© Водители ТашкентаТошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Айни вақтда авария юз берган жойда катталиги автомобилча келадиган ўра ҳосил бўлган, дейди гувоҳлардан бири. Йўл-комуннал хизмати ходимлари муаммони бартараф этиш билан шуғулланишмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Шароф Рашидов кўчаси ва Кичик Ҳалқа йўли чорраҳасида пайшанба куни иссиқ сув қувури ёрилиб кетди. Такси ҳайдовчиси жиддий жароҳат олган, деб хабар қилмоқда ижтимоий тармоқдаги "Водители Ташкента" гуруҳи.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қувур портлаши бугун соат 11.00ларда рўй берган. Чорраҳада кутилмаганда иссиқ сув трубаси ёрилиши юз берган. Қувурнинг бир қисми осмонга кўтарилган ва Нексия автомобилига жиддий шикаст етказган. Ер остидан автомобиллар қатнайдиган йўлга қараб иссиқ сув фонтан бўлиб отилган. Ҳайдовчиларнинг қайноқ сув кўлмагини айланиб ўтишлари эса тирбандлик ҳосил бўлишига сабаб бўлган.

Айни вақтда авария юз берган жойда катталиги автомобилча келадиган ўра ҳосил бўлган, дейди гувоҳлардан бири. Йўл-комуннал хизмати ходимлари муаммони бартараф этиш билан шуғулланишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала