Дунёда

Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини шахсан назорат қилмоқда

© president.tjЭмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини шахсан назорат қилмоқда
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини шахсан назорат қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қурилиш ишлари график асосида бораётганига шахсан ишонч ҳосил қилди. Айни вақтда ишчилар тўғон қурилиши учун материаллар тайёрлаш билан банд.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи гидроэлектростанциясида олиб борилаётган ишлар билан танишди деб хабар қилган республика раҳбари матбуот-хизмати.

Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Роғун ГЭСи учун даҳанаки жанг Сочи шаҳрида давом этади
Хабарда айтилишича, айни вақтда ГЭС тўғони қурилиши учун материаллар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда, иш тасдиқланган режага мувофиқ кетмоқда.

Қурувчиларнинг сўзларига қараганда, дарё ўзанини тўсиш учун — қум, шағал ва тош каби табиий қурилиш материалларини тайёрлаш давом этмоқда. Айнан шу мақсадда, 75 миллион куб тош ва шағал ишлатилиши айтилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Роғун ГЭСи қурилиши кетаётган майдонга умумий миқдорда 2077 дона машина ва механизмлар ва тахминан 12 минг нафар ишчи жалб қилинган.

© president.tjЭмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини шахсан назорат қилмоқда
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини шахсан назорат қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини шахсан назорат қилмоқда

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати мунтазам равишда мамлакат Роғун ГЭСи қурилишига қаршилиги ва бу лойиҳа халқаро хавфсизлик стандартларига мос келмаслиги ҳақида бонг уриб келади.

Ўз навбатида Тожикистон томон Ўзбекистон хавотирлари асоссизлигини қайд этиб, мазкур гидроиншоотни барпо этиш режасидан ҳеч қачон воз кечмаслигини такрорлашдан чарчамайди.

© president.tjРоғун ГЭСи қурилиши
Роғун ГЭСи қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Роғун ГЭСи қурилиши
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала