Нурсултон Назарбоев жума куни Туркияга боради

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Туркия раҳбари Тойиб Эрдўғон билан учрашувда турли соҳада ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги фаолияти борасида музокара ўтказишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев жума куни Туркияга ташриф буюради, деб хабар қилган Туркия раҳбари Тойиб Эрдўғон маъмурияти.

"Туркия президенти Эрдўғон таклифига асосан 5 август куни Нурсултон Назарбоев Туркияга ташриф буюради. Ташриф чоғида президентлар алоҳида учрашуви бўлиб ўтиши, шунингдек делегациялар таркибида ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Стратегик ҳамкоримиз бўлмиш Қозоғистон билан келгусида турли соҳада ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги фаолияти борасида музокаралар олиб борилади", — дейилган Туркия етакчиси маъмурияти баёнотида.

Янгиликлар лентаси
0