Ҳодисалар

Бухорога йўл олган Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишВертолеты Ми-17
Вертолеты Ми-17 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон орқали Россияга йўл олган Покистон вертолети Афғонистон ҳудудида фавқулодда қўнишга мажбул бўлган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Покистоннинг Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Покистон генерали Асим Бажаванинг сўзларига қараганда, ушбу вертолёт Ўзбекистон орқали Россияга таъмирлаш учун келаётган бўлган.

Dunya News телеканали хабарига кўра,  вертолётда 7 киши бўлган, улардан олти нафари Покистон фуқаролари бир киши эса – Россия фуқароси. Телеканал хабарига кўра вертолёт Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрига йўл олган бўлган.

“Бош штаб бошлиғи Рахил Шариф генерал Афғонистондаги НАТО миссияси генерали Жон Николсонга қўнғироқ қилиб, ундан экипаж аъзоларини қутқаришда кескин ёрдам сўраган. Панжоб ҳукуматига қарашли бўлган вертолёт Ўзбекистон орқали Россияга таъмирлаш учун келаётган бўлган”, — дейилган генерал Бажаванинг хабарида.  

Ўз ўрнида генерал Николсон, НАТО имкон қадар ёрдам беришини тасдиқлаган. Шу билан бир вақтда Покистон ҳукумати Афғонистон ҳукумати ва армияси ёрдамини ҳам сўрашган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала