Тошкент Фотосуратлар уйида суратчи Деҳқоновнинг янги кўргазмаси очилди

© Султанбай ДехкановФоторабота Султанбая Дехканова
Фоторабота Султанбая Дехканова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Султонбой Деҳқонов мамлакат бўйлаб саёҳат қилиб, одамларни, табиат манзараларини, миллий урф-одат ва фольклор ансамблларини суратга олган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик арафасида, Тошкент фотосуратлар уйида суратчи Султонбой Деҳқоновнинг “Юрт мадҳи” деб номланган шахсий фотокўргазмаси очилди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.

Султонбой Деҳқонов 2004 йилда Миллий университетнинг журналистика факультетини тугатиб вилоят ва республика матбуотида ўз фотосуратларини чоп эта бошлаган. 2008 йилда у Фотосуратлар уйи қошидаги Мактаб-студияни якунлаган ва Республика Фотосуратчилари ижодий уюшмасига аъзо бўлган.  

Республика миқёсида ўтказилган конкурсларда унинг “Ватан маҳалладан бошланади” номли фотоконкурси Гран-при мукофотини олган. Кейинчалик Деҳқонов яна 18 та шахсий фото кўргазмалар ўтказиб, бир неча ютуқлар сазовори бўлган.

Суратчи мамалкат бўйлаб саёҳат қилиб, одамларни, табиат манзараларини, миллий урф-одат ва фольклор ансамблларини суратга олган.

Кўргазма очилишида Султонбоеевни табриклаш учун Ўзбекистон Санъат академияси Ахборот ва маркетинг бўлими раҳбари, фотосуратчи Ғайратулла Шукуров, ёзувчи Нодир Норматов ва Тошкент Фотосуратлар уйи раҳбари Искандар Содиқовлар келишди.

Янгиликлар лентаси
0